Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида уч киши жароҳат олди. Йўловчилардан бири вафот этган. Бу ҳақда Чимкент вилояти ЙПХ матбуот хизматига таяниб, «Казинформ» хабар берди.
7 сентябрь куни Енбекшин туманида соат 5:30 лар атрофида BMW ва Nexia ўртасида авария содир бўлган. Нохуш ҳодиса оқибатида Nexia автомобили йўловчиси, 27 ёшли ўзбекистонлик шахс вафот этган. Шунингдек, Nexia’нинг бошқа икки йўловчиси — 1990 ва 1991 йилда туғилган Ўзбекистон фуқаролари турли жароҳатлар билан шифохонага етказилган.
Айни вақтда Йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)