Жорий йилнинг 6 сентябридан 7 сентябрига ўтар кечаси Самарқанд шаҳридаги интернет ва тунги клубларда ота-онасининг назоратисиз юрган вояга етмаганларни аниқлаш мақсадида назорат тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг вилоят Кенгаши фаоли Facebook’даги саҳифасида хабар берди.
Назорат тадбирида вояга етмаганлар ишлари бўйича вилоят идоралараро комиссияси аъзолари ҳамда вилоят ОАВ вакиллари иштирок этди.
Ишчи гуруҳи томонидан шаҳардаги «Бархан», Daimond Hall, «Султан»,«Cavalli, «Жейран», «Супер хот-дог» каби тунги барларда тунги соат 23:00 дан кейин ўтказилган назорат табирида мазкур муассасаларда вояга етмаганлар ва ёшларнинг борлиги аниқланган. Уларнинг шахсини тўлиқ аниқлаш мақсадида ички ишлар идораларига юборилган.
Баъзи ёш қизлар ушбу клубларга маст ҳолдаги ёши катталар томонидан олиб келинганлиги маълум бўлган.
Ўрганишлар давомида соат тунги 23:00 дан ўтган бўлишига қарамасдан, ушбу дам олиш жойлари фаолият олиб бораётганлиги, шу билан бирга, мижозларга хизмат кўрсатишда санитария талабаларига риоя қилинмаётгани аниқланган.
Изоҳ (0)