Сурия ҳукумати ҳарбий тўқнашувларда кимёвий қуролдан фойдалангани ҳақидаги айбловларни инкор қилди. Муқаддам Сурияда инсон ҳуқуқлари бузилишини тафтиш қилувчи БМТ комиссияси Женевада шу ҳақда баёнот берган эди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Сурия ҳечч қачон ўз фуқароларини заҳарловчи газ ишлатмаган ва ишлатмайди, негаки бундай газга эга эмас ва ундан фойдаланилишини жиноят деб ҳисоблайди», — дейилади Суриянинг БМТдаги доимий вакили берган баёнотда.
«Биз комиссиянинг бу баёнотларини ўз мандати ҳамда БМТ инсон ҳуқуқлари кенгаши мандатининг қўпол тарзда бузилиши сифатида қабул қиламиз», — қўшимча қилди доимий вакил.
Изоҳ (0)