Мутахассислар Жанубий Корея ҳудудида олинган ҳаво намуналаридан ксенон-133 зарраларини топди. Бу модда ҳавога Шимолий Кореянинг ядровий синовларидан сўнг тарқалган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Жанубий Корея ядрвий хавфсизлик қўмитаси баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Ксенон гази зарралари Жанубий Корея мутахассислари томонидан КХДРнинг охирги учта синовидан сўнг аниқланди. Ксенон уран ядролари бўлинишининг занжир реакцияси натижасида ҳосил бўлади.
Экспертлар зарралар кўчиши таҳлилини ўтказмоқда. Бу ксенон мамлакат осмонига қаердан келганини аниқ белгилаш имконини беради.
Изоҳ (0)