Британияда бош мия аневризмаси туфайли оламдан ўтган 13 ёшли Жемима Лейзел туфайли саккиз кишининг ҳаёти қутқариб қолинди. Бу ҳақда, The Guardian нашрига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айтилишича, Буюк Британия тарихида биринчи марта бир кишининг донорлик аъзолари бу қадар кўп одамнинг ҳаётини сақлаб қолмоқда.
Жемиманинг тана аъзолари трансплантация қилинган саккиз кишидан беш нафари болалардир.
Қизнинг вафотидан сўнг унинг ота-онаси Жемиманинг тана аъзоларини ўлим ёқасидаги бошқа болаларга тақдим этишга қарор қилди. уч киши унинг юраги, ингичка ичаги ва ошқозonosти безига эга бўлди, яна икки кишига буйраклари тақдим этилди, жигари эса икки мижоз орасида тақсимланди. Ниҳоят, яна бир кишига марҳум қизалоқнинг ўпкалари трансплантация қилинди.
Изоҳ (0)