Тошкент вилоятининг Бекобод туманида вояга етмаган болаларга нафақа пули тайинлаш билан боғлиқ жиноят фош этилди, дея хабар бермоқда «Ўзбекистон 24» телеканали.
Маълум бўлишича, бир фуқаро вояга етмаган қизи учун вояга етмаган болаларга тайинланадиган нафақа пулини сўраб, «Найман» маҳалла фуқаролар йиғини котибига мурожаат қилган.
Котиб фуқаронинг ойлик маоши белгиланган меъёрдан ошиб кетганини рўкач қилиб, озроқ пул берса, нафақани ундириб бериши мумкинлигини айтади. Фуқаро эса мазкур ҳолат юзасидан тегишли органларга мурожаат қилган.
Изоҳ (0)