Тошкентда 8 сентябрь куни «Ўзбегим» миллий қадриятлар фестивали доирасида мегапалов тайёрланди.
Таом ва қозоннинг умумий вазни қарийб 14 450 килограммни ташкил этди. Guinness World Records вакили Ричард Стенинг тайёрланган паловнинг ҳажми 7360 килограммни ташкил этганини маълум қилди.
«Мен жаноб Алламжоновни даврамизга таклиф қиламан ва Milliy TV’ни палов тайёрлаш бўйича рекорд ўрнатилгани билан табриклайман», — деди Ричард Стенинг.
Стенингнинг қўшимча қилишича, рекорд ўрнатилиши учун таом ҳажми 4 тонна ташкил этиши кифоя эди.
Изоҳ (0)