Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 4 сентябрь куни «Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб ёзади UzDaily.
Унга мувофиқ, саккиз турдаги товар гуруҳлари 2017 йилнинг 10 сентябридан бошлаб аксиз солиғини тўлашдан озод этилади.
Шунингдек, 42 номдаги товар турлари бўйича божхона божининг ноль ставкаси белгиланди.
Ушбу товарлар рўйхатига металл, ип ва ўсимлик толалари, каучук ва резина, ёғоч маҳсулотлар, фармацевтика маҳсулотлари, полимерлар, пардозлаш материаллари кирди.
Изоҳ (0)