8 сентябрь, жума куни «Оʻзбегим миллий қадриятлари» миллий маданият фестивали доирасида Тошкентда дунёдаги энг катта палов тайёрлаш режалаштирилган. Шу куни «Миллий» телеканали ташкил этилган куннинг бир йиллиги муносабати билан Оʻзбегим фестивали боʻлиб оʻтади. Унинг доирасида Гиннесснинг рекордлар китоби учун дунё рекорди оʻрнатиш мақсадида саккиз тоннали палов эса тайёрланади.
Айни пайтда рекорд ўрнатишга тайёргарлик давом этмоқда. Оʻзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Оʻзстандарт» агентлиги) мутахассислари оʻлчов асбобларини барча зарур синовлардан оʻтказди ва бу асбобларга 2017 йилнинг 16 августида 1890-рақамли мувофиқлик сертификати берилди. Бу ҳақда агентликнинг Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилинди.
Бошқа рекордларда боʻлгани сингари, унда Guinness World Records’нинг рекордларни қайд этувчи махсус комиссияси иштирок этиб, рекорд оʻрнатиш учун зарур барча мезон ва шартларнинг бажарилишини кузатиб боради.
Унинг асосий шартларидан бири овқатнинг огʻирлигини қайд этувчи, сертификациядан оʻтган тарозиларнинг боʻлишидир.
Шундай қилиб, рекорд оʻрнатиш учун ҳамма нарса тайёр.
Изоҳ (0)