Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани Жийда қишлоғида яшовчи Нодир Алимардонов оиласида уч эгизак қиз дунёга келди. Бу ҳақда оиланинг яқин қариндошларидан бири «Дарё»га хабар берди.
Қизалоқлар Қашқадарё вилояти перинатал марказида 31 август куни дунёга келган. Эгизаклар 2015 йилда оила қурган Нодир Алимардоновнинг илк фарзандлари бўлди.
Қизалоқларга Фотима, Зуҳра ва Заҳро деб исм қўйишди.
Изоҳ (0)