БМТ гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси Нигерия шимоли-шарқидаги Борно провинциясида вабо тарқалганини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Биринчи ҳолат жорий йил 16 августида қайд этилди. Нигерия расмийлари эпидемияга БМТ гуманитар ташкилотлари ва агентликлари билан биргаликда қарши турмоқда», — деди халқаро ташкилот бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик.
БМТ бошқармасига кўра, 5 сентябрга келиб 530 дан ортиқ кишида вабо аломатлари кузатилган. Майдугуридаги қочоқлар лагерида улардан 23 нафари оламдан ўтди.
Изоҳ (0)