Колин Треворроу «Юлдузли жанглар» франшизасининг тўққизинчи қисми режиссёри лавозимидан кетди. Унинг ўрнини ким эгаллаши ҳозирча маълум эмас, деб хабар беради TJournal.
Hollywood Reporter нашрига кўра, Треворроу ўрнини Жей Жей Абрамс ёки Райан Жонсон эгаллаши мумкин. Улар муқаддам саганинг еттинчи ва саккизинчи қисмларида иштирок этган эди.
Треворроу Lucasfilm студиясига эгалик қилувчи Disney президенти Кэтлин Кеннеди билан ихтилофга боргани туфайли ишдан бўшатилган бўлиши мумкин. Режиссёр картина сценарийсини доимий равишда танқид остига олиб келган эди. Жумладан, у матнни жиддий тарзда қайта ишлашни талаб қилган эди.
Шунингдек, Треворроунинг ишдан бўшатилиши унинг охирги фильми — «Генри китоби» муваффақиятсизликка учрагани билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)