Даниянинг ўйинчоқ ишлаб чиқарувчи Lego компанияси 13 йилдан бери биринчи марта сотувлар ҳажми қисқарганини билдирди. Бу ҳақда Insider Pro хабар берди.
Биринчи ярим йиллик якунларига кўра компания даромади 3,4 миллиард кронани (544 миллион доллар) ташкил қилди. Бир йил олдин бу кўрсаткич 3,5 миллиард кронага тенг бўлган эди.
Ўз навбатида, тушум 5 фоизга камайиб, 14,9 миллиард кронани (2,39 миллиард доллар) ташкил этди. Ўтган йили кўрсаткич 15,7 миллиард кронага тенг бўлган эди.
Тушумнинг қисқариши 2004 йилдан бери илк маротаба кузатилмоқда.
«Биз ўз бизнесимизни қайта ишга тушириш тугмаларини қидирмоқдамиз. Бу дегани, кичикроқ ва соддароқ компания тузамиз, бу бизнес-моделни осонлаштириш имкониятини беради», — маълум қилди компания вакили.
Бу чора доирасида Lego йил охирига қадар 1,4 минг кишини, яъни ходимларининг 8 фоизини қисқартиради.
Изоҳ (0)