АҚШнинг Жанубий Кореядаги базасида қўшимча равишда яна тўртта THAAD ракета ҳужумига қарши мудофаа қурилмалари ўрнатилади. КХДР билан ихтилофнинг янги босқичга кўтарилиши бунга сабаб бўлмоқда, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Тизим Сеулдан 300 километр наридаги янги Сонжу базасида 7 сентябрь куни ўрнатилади.
Илк THAAD комплекслари Жанубий Кореяда шу йилнинг май ойида ўрнатилган эди. Аммо уларнинг сони кам бўлгани учун имкониятлари чекланган эди. Энди тизим Жанубий Корея осмонини ишончли ҳимоялайди, дейилади хабарномада.
Изоҳ (0)