ИШИД террорчилари Суриянинг Дайр аз-Завр шаҳрида турган ҳукумат гарнизонини қайтадан қамалга олишга уринди. Бу ҳақда, маҳаллий манбаларга таянган ҳолда, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Жумладан, 6 сентябрга ўтар кечаси жангарилар ҳарбийлар томонидан шаҳарга очилган коридорга бир неча ҳужум уюштирди. Тўқнашувлардан сўнг жангарилар коридорни йўқ қила олмади ва чекинишга мажбур бўлди. Энди ҳарбийлар шу ҳудуддаги марраларини мустаҳкамлаб, коридорни кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Илгарироқ Сурия ҳукумат қўшинлари 28 ой давом этган қамални ёриб ўтгани, халқ бу воқеани нишонлаш учун кўчаларга чиққани маълум қилинган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)