ДНК-тест испаниялик Пилар Абель машҳур сюрреалист рассом Сальвадор Далининг қизи эмаслигини кўрсатди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Аёл Далининг қизи эканлиги ҳақида маълумот тарқатиб, ҳатто бу масалани судгача олиб борган эди. Унинг талабига кўра санъаткорнинг қабри очилиб, эксгумация ўтказилди. Аммо қабрдан олинган ДНК намуналари Абель хонимнинг даъволари асоссизлигини кўрсатди.
Сальвадор Дали Каталониянинг Фигерас шаҳарчасида дафн этилган. Пилар Абель Каталониянинг Жирона шаҳрида истиқомат қилади. Эксгумация чоғида марҳумнинг сочи, тирноғи, тишидан намуналар олинди, шунингдек, иккита суяги ташқарига чиқарилди.
Изоҳ (0)