Тошкентда 8 сентябрь куни O‘zbegim анъанавий маданият фестивали ўтказилиши муносабати билан марказдаги қатор кўчалар ёпилади. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ИИББ ёпиладиган кўчалар рўйхатини эълон қилди.
1.Амир Темур кўчаси — Шаҳрисабз кўчасидан Навоий кўчасига қадар;
2.Тарас Шевченко кўчаси — Шаҳрисабз кўчасидан Ислом Каримов кўчасига қадар;
3.Ислом Каримов кўчаси — Шароф Рашидов кўчасидан Шаҳрисабз кўчасига қадар;
4.Матбуотчилар кўчаси — Шароф Рашидов кўчасидан Зарафшон кўчасига қадар;
5.Буюк Турон кўчаси — Навоий кўчасидан Ислом Каримов кўчасига қадар;
6.Зарафшон кўчаси — Навоий кўчасидан Ислом Каримов кўчасига қадар;
7.Олой кўчаси — Шаҳрисабз кўчасидан Истиқлол кўчасига қадар;
8.Мустақиллик кўчаси — Шаҳрисабз кўчасидан Амир Темур хиёбонига қадар;
9.Маҳтумқули кўчаси — Шаҳрисабз кўчасидан Амир Темур хиёбонига қадар;
10.Истиқбол кўчаси — Шаҳрисабз кўчасидан Амир Темур хиёбонига қадар.
Тадбир давомида яқин атрофдаги кўчаларда ҳам, агар зарурат туғилса, транспорт воситалари ҳаракати чекланиши мумкин.
Изоҳ (0)