Россия президенти Владимир Путин мамлакат ташқи ишлар вазири АҚШ билан судлашиши лозимлигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Бир муддат илгари Россиянинг Сан-Францискодаги бош консуллиги биносининг бир қисми мусодара қилинган эди. Президент бу воқеага изоҳ бериб ўтди.
«Ташқи ишлар вазирлигига судга мурожаат этишни тавсия қиламан. АҚШнинг мақталган суд тизими қандай ишлашини кўрамиз», — деди Путин.
Айни пайтда бош консулликнинг хизмат қисми АҚШ полицияси томонидан ўраб олингани маълум.
Изоҳ (0)