Москва суди Санкт-Петербург метросидаги теракт ижрочиси ҳисобланаётган Аброр Азимов 17 декабргача ҳибсда тутиб турилишини белгилади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Суд қарорига кўра, тергов органларининг даъвоси қониқтирилиши лозим... Айбланувчи Азимовнинг ҳибсга тутиб турилиш мухлатини 17 декабргача узайтириш белгилансин», — дейилади судья Наталия Дударь чиқарган ҳукмда.
Азимовнинг укаси Акром 19 декабрга қадар ҳибсда сақланадиган бўлди. Яна учун гумондор —Баҳром Эргашев, Аъзамжон Маҳмудов ва Шоҳиста Каримова 6 декабргача, Муҳаммадюсуп Эрматов 10 декабргача, Муҳаммадюсуф Мирзаалимов эса 26 декабргача ҳибсга ушлаб турилади.
Изоҳ (0)