Panasonic компанияси Берлиндаги IFА кўргазмасида овоз ёрдамида чақириш мумкин бўлган совитгич роботни тақдим этди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».
«Ақлли» совитгич чангютгич робот тамойили бўйича ишлайди: у хонани сенсорлар ёрдамида ўрганиб чиқади ва барча мумкин бўлган йўналишларни аниқлайди. У доимо кутиш режимида туради ва уйда яшовчиларнинг овозли буйруғига шай бўлиб туради. Масалан, «Совитгич, бу ёққа кел» деган буйруқни эшитиши билан, ўз станциясидан чиқиб, эгасининг ёнига боради.
Аммо компания бундай совитгични барча учун қачон ишлаб чиқаришни бошлашини ҳозирча аниқ билмайди.
Изоҳ (0)