Эртага — 5 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ—2018 саралашининг сўнгги турида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади.
«Championat.asia» нашрининг хабар беришича, ўйин учун чиқарилган чипталар «Бунёдкор» стадиони кассалари тугаб бўлган. Ўйин арафасида улар олиб-сотарлар қўлида қайтадан сотиладими ёки йўқ — ҳозирча маълум эмас.
Жанубий Кореяга қарши ўйиндаги ғалаба Ўзбекистон миллий терма жамоасига ЖЧ—2018 учун тўғридан-тўғри йўлланма тақдим этиши мумкин. Бунинг учун параллел ўйинда Сурия термаси ҳам очко йўқотиши керак бўлади.
Жанубий Кореяга қарши ўйин учун чипталар секторига қараб 30, 35 ва 60 минг сўмдан сотилганди.
Изоҳ (0)