• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Инҳада ўқиш нархи ошмайди, MDIS’да эса контрактлар берилиши тўхтатилди. Ўзбекистондаги хорижий ОТМларда ўқиш нархи энди қандай бўлади?

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни валюта бозорини либераллаштиришга қаратилган, узоқ кутилган ва ҳақиқий маънода тарихий фармонни имзолади. Бахтга қарши, ушбу ҳужжатнинг имзоланиши қанчалик узоқ кутилган бўлмасин, унинг эълон қилиниши нафақат жамоатчиликни, балки фармон билан фаолияти ўзгаришга учрайдиган ташкилот ва муассасаларни бироз шошириб қўйгани рост.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Фармонга мувофиқ, энди Ўзбекистондаги барча компания ва ташкилотлар ўз маҳсулотлари ва хизматлари учун нархларини сўмда кўрсатиши керак. Мазкур талабдан келиб чиқиб, мамлакат алоқа операторлари ва интернет-провайдерлари 5 сентябрдан ўз тарифларини сўмга ўтказиши, нархга асос сифатида Марказий банкнинг 29 августдаги курси (4210,35 сўм) олинишини маълум қилди. Бундан ташқари, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ҳамда GM Uzbekistan компанияси ўз хизматлари нархларини қайта кўриб чиқаётгани маълум бўлди.

    Ўзбекистонда нафақат «Ўзбекистон ҳаво йўллари» чипталари ёки GM Uzbekistan автомобилларининг нархлари, балки хорижий олий ўқув юртлари филиалларида ўқиш қиймати ҳам чет эл валютасида кўрсатилиб, тўлов Марказий банк курси бўйича миллий валюта — сўмда амалга оширилар эди. Масалан, Тошкентдаги Сингапур менежменти ривожлантириш институти (MDIS)да ўқишнинг бир йиллик нархи 5 минг АҚШ долларига, Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети (WIUT)да эса 5 220 долларга тенг. Бу, 4 сентябрь ҳолатига кўра, MDIS’даги ўқиш нархи 21 051 750 сўмни, WIUT’да эса қарийб 22 миллион сўмни ташкил этади, дегани.

    Фото: Facebook / WIUT

    Фото: Facebook / WIUT

    Агар, баъзи манбалар тахмин қилаётганидек, 5 сентябрдан расмий курс 8100—8150 сўм оралиғида белгиладиган бўлса, MDIS’да ўқиш нархи камида 40,5 миллион сўмни, WIUT’да ўқиш қиймати эса 42,3 миллион сўмни ташкил этади. Бу — нисбатан катта қиймат ва Тошкентдаги хорижий ОТМларда таълим олиш мафтункорлигига жиддий зарба берувчи ҳолат. Шу сабабли ҳам, жамоатчилик бу соҳада ҳам худди мобил алоқа операторларники каби ўзгаришлар бўлишидан умидвор эканини тўғри тушуниш мумкин. Тошкентдаги Турин политехника университети (ТПУ)дан «Дарё»га маълум қилишларича, ҳозирча бу масалада айтарли ўзгариш йўқ — «ўзгариш бўлиши билан бу ҳақда жамоатчиликка ахборот берилади».

    Фото: «1-avgust.uz»

    Фото: «1-avgust.uz»

    MDIS’да эса тўлов-контракт асосида ўқишга кирган талабаларга шартномалар берилиши вақтинча тўхтатилган (баннерга ҳавола), шартнома олишга улгурганлар эса эски тартиб, эски нарх бўйича тўлайверади. «Ўзбекистон Президенти фармони талабларини бажариш мақсадида, Сингапур томони ва раҳбарият томонидан тўловнинг миллий валютадаги қиймати борасида якуний қарор қабул қилингунига қадар, шартномалар берилиши тўхтатилди», — дейилади институт сайтида эълон қилинган ахборотда. ТПУ ва MDIS’га яқин манбаларнинг таъкидлашича, контракт пули миқдорининг эҳтимолий камайтирилиши ОТМларда фаолият юритаётган чет эллик мутахассислар хизмат ҳақини келишилган миқдорда тўлашни қийинлаштиради, айни вақтда бир йиллик таълим учун 40 миллион сўм атрофида пул тўлаш талабалар ва уларнинг ота-оналарига ҳам маъқул келмаслиги ҳақиқатга яқин.

    Фото: «MDIS.uz»

    Фото: «MDIS.uz»

    Тошкентдаги Инҳа университети (IUT) да вазият бироз бошқачароқ. Бу ҳақда биринчи бўлиб унинг собиқ ректори, ҳозирда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматов фикр билдирган. «Энди барча тармоқлар курсдаги фарқ туфайли тарифлар асоссиз тарзда ошиб кетиши олдини олиш учун чоралар кўриши зарур. Масалан, Тошкентдаги Инҳа университетида ўқиш Марказий банк курси бўйича 5000 доллар. Жорий курс бўйича 1 АҚШ доллари 4210 сўмга тенг. Сўмда бу 21 миллион бўлади. Саросима ва тушунмовчиликлар бўлмаслиги учун ушбу семестрда курс ўзгаришидан қатъи назар сўмдаги айнан шу қийматни белгилаб қўйиш керак. Университет харажатлари кўпайиши — тушунарли ҳолат (чунки чет эллик ўқитувчилар долларда маош олади), аммо биз биринчи навбатда абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун шароитлар яратишимиз керак», — деб ёзган эди вазирлик раҳбари Facebook’даги саҳифасида.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Университетнинг ўзи эса сайти орқали саволлар пайдо қилаётган масалага аниқлик киритди. Унга кўра, IUT маъмурияти томонидан 5 сентябрдан бошлаб тўлов-шартнома асосида таълим олувчи талабалар шартнома пулини миллий валюта — сўмда тўлаши билан боғлиқ тартиб ўрнатилган. Мазкур қарор Президентнинг 2 сентябрдаги фармони ижросини таъминлаш ҳамда «талабалар ва уларнинг ота-оналари учун қулайлик яратиш мақсадида» қабул қилинган.

    Шу билан бирга 2017/2018-ўқув йили учун шартнома пулининг тўланмаган қисми Марказий банк 2017 йил 2 сентябрь куни амалда бўлган курси (1 АҚШ доллари – 4210,35 сўм) асосида тўланиши белгиланган, яъни, шартнома тўлов пули ўқув йили якунига қадар ўзгармайди. Қайд этиш жоиз, университетнинг «Компьютер ва дастурий инжиниринг» (SOCIE) факультетида бир йиллик шартнома пули 5000 АҚШ долларига (21 051 750 сўм), «Логистика» (SOL) факультетида эса 5 250 АҚШ доллари (22 104 337,5 сўм)га тенг эди.

    04.09.2017, 20:53   Изоҳ (0)   61554
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон мобил алоқа операторлари тарифлари нархлари биллинг тизими сўмга мувофиқлаштирилгунига қадар оширилмайди

    04.09.2017, 19:13

    Шавкат Мирзиёев 5—6 сентябрь кунлари Қирғизистонда бўлади

    04.09.2017, 18:09

    Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи давомида ўзбек-қирғиз чегараси бўйича шартнома имзоланади

    04.09.2017, 17:11

    Абдусалом Азизов Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланди

    04.09.2017, 16:31

    Илгизар Собиров Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

    04.09.2017, 16:17

    Пўлат Бобожонов Ўзбекистон ички ишлар вазири этиб тайинланди

    04.09.2017, 16:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
    Audio Icon

    Космосдан қуруқликкача: АҚШнинг “Олтин гумбаз” ракета қалқони 4 қатламдан иборат бўлади

    13 август, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Марказий Осиё фуқаролари ҳам бор: “ФСБ” уруш бошланганидан бери салкам 70 кишини ўлдирди

    Дунё | 13 август, 17:30

    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

    Реклама | 13 август, 16:30

    “Аватар: Олов ва Кул” фильми ҳақида нималар маълум: янги қабилалар ва юлдузлар таркиби

    Кино | 13 август, 17:13

    Қибрайда дарахтлар кесилди: туман ҳокимлиги ва Экология бошқармаси икки хил муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 13 август, 16:55

    Ернинг бир қисми совиб кетмоқда. Олимлар сабабини очиқлади

    Дунё | 13 август, 16:40

    Бекҳэм, Оуэн, Беллингем ва Трент Александер-Арнольд. “Реал” сафида тўп сурган англиялик футболчилар

    Футбол | 13 август, 16:37

    Кремний водийси “ақлли” авлод яратишга 50 минг долларгача сарфламоқда — WSJ

    Дунё | 13 август, 16:20

    Ўзбекистонда доллар курси 12 500 сўмдан тушди

    Ўзбекистон | 13 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.