Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Алмазбек Атамбоевнинг таклифига биноан 2017 йил 5—6 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан Қирғизистон Республикасида бўлади. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» хабар берди.
Олий даражадаги учрашув ва музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари ўзаро муносабатларни ривожлантиришнинг асосий масалалари, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш истиқболлари, икки мамлакатнинг чегараолди ҳудудлари алоқаларини фаоллаштириш, шунингдек, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммоларни муҳокама қилади.
Музокаралар якунлари бўйича икки давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти, Ўзбекистон—Қирғизистон давлат чегараси ҳақидаги шартнома, мамлакатлар ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган бошқа қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)