Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 4 сентябрдаги фармонига мувофиқ, Пўлат Бобожонов Ўзбекистон ички ишлар вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
1961 йилда туғилган Пўлат Бобожонов 2012 йилдан бери Хоразм вилоятига ҳокимлик қилиб келаётган эди. Бунгача Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Бухоро вилояти прокурори лавозимларида ишлаган. 2006—2011 йилларда Жиззах вилояти прокурори бўлган.
Пўлат Бобожонов ИИВ раҳбари лавозимида Абдусалом Азизовни алмаштирди. Азизов 2017 йил январида ички ишлар вазири этиб тайинланган эди.
Изоҳ (0)