Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор туманига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Шавкат Мирзиёев «Тараққиёт манзараси» фермер хўжалиги дала шийпонида вилоят мутасаддилари, фермерлар билан учрашди.
Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 8 августдаги «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларга бўлиш кўзда тутилган.
Учрашувда вилоятдаги мазкур сектор вакилларининг ўз ҳудудлари бўйича фаолияти муҳокама қилинди. Президент Шавкат Мирзиёев секторлар фаолияти бугунги кун талаблари даражасида ташкил қилинмаганини қайд этди.
Тадбирда вилоятда пахта йиғим-терими мавсумини самарали ташкил қилиш, такрорий экинлар мониторинги, қишлоқ хўжалиги соҳасида кутилаётган ҳосил ва даромад, барча тоифадаги хўжаликлар учун 2018 йилда экиладиган сабзавот экинлари ҳамда улардан олинадиган маҳсулот миқдори ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)