Германиянинг Гамбург шаҳрида AIBA байроғи остида давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати финалида ўзбекистонлик машҳур боксчи — 46—49 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилувчи Ҳасанбой Дўстматов кубалик рақиби Ёаннис Аргилагосга 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Бунгача Ҳасанбой Дўстматовни деярли барча жангларда ғолиб сифатида кўришга ўрганиб қолган кўзлар учун, тан олиш керак, ўзгача ва бироз оғирроқ манзара бу. Ҳасанбой чемпионатнинг кумуш медали билан тақдирланди.
Изоҳ (0)