Қорақалпоғистонда Савицкий номидаги санъат музейининг янги биноси очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар берди.
Маросимда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг ўринбосари К.Оқилова ва бошқалар сўзга чиқди.
Музей директори Г.Изентаева бинонани сифатли қуриб битказишда муносиб ҳисса қўшган барча ташкилотлар, қўли гул қурувчиларга миннатдорлик изҳор этди.
Экспозиция заллари замонавий кўринишдаги бинонинг иккинчи ва учинчи қаватларида жойлашган бўлиб, уларда Россия, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон рассомларининг 500 дан ортиқ ижодий ишлари қўйилган.
Изоҳ (0)