Тошкентдаги Оқсарой қароргоҳи олдида 31 август куни Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали очилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Очилиш маросимида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Биринчи Президентнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримова, бош вазир Абдулла Арипов ва унинг ўринбосарлари, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ва ходимлари, парламент ва жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Ҳайкал муаллифи — ҳайкалтарош Илҳом Жабборов. У Мустақиллик майдонидаги Мустақиллик ва эзгулик монументи ва Тошкент марказидаги Амир Темур ҳайкали муаллифи ҳамдир.
Изоҳ (0)