Ўзбекистон термасининг Хитойга қарши учрашувдаги мағлубиятидан кейин жамоа сардори Одил Аҳмедов интервью бериб, Жанубий Кореяга қарши учрашувда футболчилар мухлислар олдидаги қарзни узиши кераклигини таъкидлади.
Ўйин қийин кечди. Учрашувда бир неча қулай вазиятларга эга бўлганимизга қарамай, мағлуб бўлдик. Чунки кўплаб имкониятларни кўкка совурдик. Шундай бўлгач, биз урмаганимиздан кейин, бизга гол уришади-да.Сўнгги беллашувда бизни фақат ғалаба қаноатлантиради. Ё Кореяни ютиб ғалаба қозонишимиз ёки футбол ўйнашни йиғиштириб қўйишимиз керак. Мухлислар олдида қарзимиз бор, шуни узишга ҳаракат қиламиз.
Одил Аҳмедов, Ўзбекистон термаси сардори
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ—2018 саралашидаги сўнгги учрашувни 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Кореяга қарши ўтказади.
Изоҳ (0)