• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Олий Мажлис депутати: Мен Халқаро пресс-клуб фаолиятига муносабат билдирдим, лекин сўз эркинлигига қарши эмасман (видео)

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдуқодир Тошқулов ЎзЛиДеПнинг Facebook’даги саҳифасида уюштирилган онлайн видеомулоқот давомида Халқаро пресс-клуб ва унинг масъулларини танқид остига олди.

    Абдуқодир Тошқулов бу масалада аввал ҳам — ХПК анжуманларининг жонли эфирдаги намойишлари вақтинча тўхтатилгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлганида Facebook орқали фикр билдирган эди.

    Жумладан, унинг фикрича, ХПК модераторлари инсонлар мушкулини осон қилиш эмас, балки раҳбарга яхши кўриниш илинжида ишлагани учун «юзтубан бўлди».

    «Ҳеч бир мамлакатда журналист мансабдорлар билан беписанд муомала қилиб, буни дунёга кўз-кўз қилмайди... Умуман олганда, бир-икки босар-тусарини билмай қолганларни дея, демократик ислоҳотларга зарар етмайди», — деб ёзганди Абдуқодир Тошқулов.

    ЎзЛиДеПнинг Facebook’даги саҳифасида уюштирилган онлайн видеомулоқот давомида депутат Тошқулов унинг бу сўзлари баъзи хорижий сайтлар томонидан нотўғри қилинганини таъкидлаб, аслида нима демоқчи бўлганини тушунтирди.

    Яқинда Халқаро пресс-клубнинг фаолиятига баҳо бериб, баъзи халқаро сайтларда бу ҳолга бироз бошқача талқин берилганини кузатдик. Депутат сифатида мана шу масала бўйича муносабат билдирганимиздан хурсанд бўлдим. Лекин талқин нотўғри бўлди. Мен у ерда сўз эркинлигига қарши гапирмаганман.

    Мен [Халқаро пресс-клуб]га масъул бўлган инсонларнинг ўзини тутиши, яъни бизнинг шарқона менталитетимизга тўғри келмайдиган... Бу, биласизми, ОАВнинг узоқ йиллар турғун ишлашидан кейин қадамларни бироз ўйлаб босиш керак, деган фикрим бор. Бу — мен сўз эркинлигига қаршиман, дегани эмас. Сиз агар депутатлар орасида ҳам, ҳамкасбларим орасида ҳам суриштирсангиз, ўргансангиз, муаммоларни яққол баён қилганим учун баъзида гап ҳам эшитиб қоламан. Доимий шундай бўлган.

    Лекин, биласизми, ҳокимни ўрнидан турғазиб, ижросини талаб қилиш, унга муддат белгилаш — бунинг учун юқори раҳбарлар бор. Ҳукумат тизимида вертикал бошқарув бор. Журналист масалани қўйиб, шу муаммони халқнинг номидан етказиб, «Бу албатта ОАВнинг назоратида бўлади», деб қўйишининг ўзи кифоя.

    Нима учун мен гапни буёқдан бошладим? «Kun.uz» сайтини мен жуда ҳурмат қиламан. Шу сайт раҳбарлар билан видеомулоқот қилганида ҳам жуда одоб билан, ўзбекона лутф билан мурожаат қилинади. Яъни, раҳбарга... у барибир раҳбар! У элнинг устида турибди. Битта туманнинг ҳокими ҳозир журналистдан ҳам, депутатдан ҳам кўпроқ ишлаяпти

    Мана шу нуқтаи назардан ёндашилса, яхши бўлади. Халқнинг манфаатини ҳам жуда маданият билан ҳимоя қилса бўлади. Қўпол сўзларсиз, бақир-чақирларсиз қилса бўлади буни. Бўляпти ҳам. Давлатимиз раҳбари ҳаммамизга халқнинг ичига киришни ўргатдилар. Ҳақиқатан ҳам бу масалада камчиликлар бўлган.

    Абдуқодир Тошқулов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

    Маълумот учун, Абдуқодир Тошқулов 1976 йил 29 август куни Сурхондарё вилояти Бойсун туманида туғилган. 1998 йили Термиз давлат университетини молия ва кредит мутахассислиги билан тамомлаган, иқтисод фанлари номзоди, доцент.

    Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) аъзоси. 2010 йилдан ҳозирги вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати (70-Термиз сайлов округидан сайланган). Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси.

    Аввалроқ Абдуқодир Тошқулов Тошкент давлат иқтисодиёт университетига кириш имтиҳонларидаги шубҳали «тасодифлар»га муносабат билдириб, университетдаги бу аҳвол аввал ҳам шундай бўлганини таъкидлаган эди.

    Мавзуга доир: Олий Мажлис депутати: «Нархоз»даги аҳвол бундан тўрт йиллар аввал ҳам шундай эди. Тест имтиҳонлари ислоҳ қилинади

    29.08.2017, 12:20   Изоҳ (0)   25603
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    БМТ Ўзбекистоннинг наркотикка қарши сиёсати натижаларидан хабардор қилинди

    29.08.2017, 11:57

    Ўзбекистонда йўлкира тўлашнинг автоматлаштирилган тизими ишга тушади

    29.08.2017, 10:15

    Ўзбекистон Экспо—2017 кўргазмасида энг кўп ташриф буюрилган халқаро павильонлар орасида 7-ўринни эгаллади

    29.08.2017, 09:50

    Ички ишлар вазири Тошкент ИИББ шахсий таркибининг шайлигини текширди

    29.08.2017, 09:25

    БМТ Бош Ассамблеяси сессиясининг биринчи куни АҚШ ва Ўзбекистон президентлари нутқ сўзлайди

    29.08.2017, 09:03

    Олий Мажлис депутати: «Нархоз»даги аҳвол бундан тўрт йиллар аввал ҳам шундай эди. Тест имтиҳонлари ислоҳ қилинади

    28.08.2017, 23:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ижара уй азобини тортган, курсдошига турмушга чиққан, танловда 15 минг доллар ютиб олган Юлдуз Турдиева 40 ёшда

    Маданият | 11 август, 13:34

    Ҳаводан бензин олиш: янги ихтиро инсониятни ёқилғи инқирозидан қутқариши мумкин

    Технологиялар | 11 август, 13:09

    Ўзбекистонда туман ва шаҳарлар иқтисодий ўсишга туртки берувчи лойиҳаларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди

    Ўзбекистон | 11 август, 13:02

    Тошкент вилоятида пора олган МИБ ходими 6 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 11 август, 12:37

    Ироқда 600 дан ортиқ зиёратчи хлор газидан заҳарланди (видео)

    Дунё | 11 август, 12:28

    Чарльз Оливейра: “Ярадор шер — барибир шерлигича қолади”

    Спорт | 11 август, 12:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.