Германиянинг Гамбург шаҳрига Ўзбекистон терма жамоаси билан бирга йўл олган боксчи Жасур Латипов Жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади.
-52 вазн тоифасида Осиё чемпионлигини қўлга киритган Латиповнинг мундиалдаги илк рақиби Пуэрто-Рико вакили Янкиэл Ривера бўлди. Бунда ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмай, 5:0 ҳисобида зафар қучди.
Аввалроқ -91 килограмм вазн тоифасидаги жангларда иштирокини бошлаган Санжар Турсунов ҳам рақибидан 5:0 ҳисобида устун келишга муваффақ бўлганди.
Жасур Латиповнинг кейинги босқичдаги рақиби болгариялик Даниэль Асенов бўлади. Ўзбекистонлик боксчи ЖЧдаги иштирокини 1-босқичдан бошлаган бўлса, ўз вазн тоифасида 7-рақамда сараланган болгариялик спортчи бирданига 2-босқичдан турнирга қўшилиши белгилаб қўйилганди.
Изоҳ (0)