Россиялик тижоратчи Алишер Усмонов муқаддам стартаплар танловини эълон қилган эди. Унга кўра, энг яхши инновацион ва илғор ғоялар муаллифларига дастлабки капитал тариқасида миллион рубль тақдим этилиши лозим эди. 25 август куни танловнинг илк ғолиби маълум бўлди. Бу ҳақда «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги Usmanov Challenge гуруҳида маълумот берилди.
«Жума оқшоми — оралиқ натижаларни эълон қилиш учун ажойиб вақт. Биринчи (бу охиргиси эмас) беғараз миллионни Алишер Бурҳонович ‘BoonCity.ru’ хайрли ишлар аукционига тўлашни топширди», — дейилади хабарномада.
Ушбу сервис янги танишлар орттириш ва хайрия ишлари билан шуғулланиш имконини беради. Ҳар бир фойдаланувчи аукцион яратиб, бошқаларга вақтни мазмунли ўтказишни таклиф этиши мумкин. Тўпланган маблуғ хайрия фондлари ҳисобларига ўтказилади.
Изоҳ (0)