АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Майк Помпео мамлакат президенти Дональд Трампнинг Россия билан алоқалари юзасидан ўтказилаётган текширувни ўз шахсий назорати остига олди. Бу ҳақда, The Washington Post нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Эндиликда терговчилар шахсан Помпеонинг олдида ҳисобот берадиган бўлди.
Айтилишича, бу қадам АҚШ разведкасининг юқори раҳбарияти орасида хавотирга сабаб бўлмоқда.
«МРБ контрразведка операциялари маркази вакиллари Помпеони кузатиб келаётган эди. У бир неча маротаба Россиянинг 2016 йилги президент сайловига алоқадорлигига етарли аҳамият бермаган ва сиёсий курашда президент Трамп тарафда туришини намойиш қилган эди», — дейилади хабарномада.
Изоҳ (0)