Самарқанд шаҳрида «Шарқ тароналари» XI халқаро мусиқа фестивали доирасидаги танлов дастурининг биринчи куни ўтказилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Танловни Афғонистоннинг «Сафар» ансамбли бошлаб берди. Кейин саҳнага Грециянинг «Энтопия» гуруҳи таклиф этилди. Ҳозир Германиянинг Reinhard reissner жамоаси йиғилганларни ўзининг мусиқий дастури ва куй-қўшиқлари билан баҳраман этмоқда.
Шунингдек, танлов дастурининг биринчи кунидан Озарбайжон, Непал, Қозоғистон, Бельгия, Россия, Ўзбекистоннинг «Соҳиб Пошозода», «Канта Даб Даб», «Улжан Баибосинова», «Лимбрант», «Раздолье», «Регистон» ансамллари чиқиши ўрин олган.
Самарқанд шаҳри амфитеатри ва бошқа маданий-маърифий масканларида фестиваль қатнашчилари иштирокида мусиқий тадбирлар ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)