Таниқли мусиқачи ва бастакор, бир қатор сериал ҳамда ўйинларга саундтреклар ёзган Дэниел Лихт оламдан ўтди. Бу ҳақда Evolution Music Partners ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди, деб хабар берди «Газета.ru».
60 ёшли мусиқачи саркоманинг ноёб шакли туфайли оламдан ўтди. Агентлик маълумотларига кўра, касаллик Лихтнинг ўлимидан бир неча ҳафтагина олдин аниқланган.
Лихт Dexter сериалига, шунингдек, Dishonored, Dishonored 2 ва Silent Hill’нинг иккита лойиҳасига — Downpour ва Book of Memories’га саундтерклар басталаб машҳурликка эришган.
Лихт ўз фаолиятини рок-мусиқа ва жаззда бошлаган, бироқ кейинчалик бастакор Кристофер Янг билан бирга кино соҳасида ишлашга ўтиб кетган.
У фаол равишда қўрқинчли фильмларга саундтреклар ёзган, фантаст-ёзувчи Клайв Баркер билан ҳамкорликда ишлаган.
Изоҳ (0)