Пуэрто-риколик хонанда Луис Фонси ҳамда рэпер Дедди Янки ижросидаги Despacito қўшиғига олинган клип YouTube видеохостингида 3 миллиард мартадан ортиқ кўрилиб, сайт тарихида кўп томоша қилинган видеога айланди. Бу ҳақда The Guardian’га таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Despacito клипи ўтган ойда рэпер Уиз Халифа ва қўшиқчи Чарли Путнинг биргаликда ишлаган See you again номли клипи ўрнатган рекордни янгилади. Айни вақтда Despacito видеоси ўзидан олдинги етакчидан 3 миллион марта кўп томоша қилинган.
Ўз навбатида See you again YouTube’да икки ҳафта давомида энг машҳур видео бўлиб турди ва кореялик қўшиқчи PSY’нинг тўрт йилдан ортиқ вақт давомида биринчиликни эгаллаб турган Gangnam Style клипини ортда қолдирди.
Despacito қўшиғи Billboard Hot 100 мусиқий жадвалида 12 ҳафтдан бери биринчиликни эгаллаб келмоқда. Аввалроқ, ушбу қўшиқ интернетда энг кўп эшитилгани ҳақида маълум қилинганди: интернет тармоғи фйдаланувчилари июль ўрталарига қадар уни 4,6 миллиард марта тинглашган.
Изоҳ (0)