Стриминг сервислари тарихидаги энг оммабоп қўшиқ — Despacito муаллифи мусиқачи Луис Фонси Венесуэла президенти Николас Мадуро ушбу қўшиқни ўз сайловолди кампанияси мадҳиясига айлантирганидан ғазабланди. Фонси сиёсатчига бунинг учун рухсат бермаганини айтди, деб ёзади «Вести.ru».
Венесуэла президенти тарафдорлари учрашув ташкил қилиб, унда мамлакат фуқароларини миллий таъсис мажлисига сайловларда қатнашишга чақирди. Акция чоғида сўзлари ўзгартирилган Despacito қўшиғи янгради.
Дунёга машҳур хит муаллифи бундай сурбетларча плагиатдан шунчалик ғазабландики, ўз қўшиғидан сиёсий мақсадларда фойдаланишга рухсат бермади.
Мадуро вакиллари ҳодисага қандай муносабат билдиргани ҳозирча номаълум.
Пуэрто-риколик хонандалар Луис Фонси ва Дэдди Янки томонидан канадалик Жастин Бибер билан жўрликда куйланган қўшиқ муқаддам интернетда 4,6 миллиард марта эшитилиб, янги рекорд ўрнатган эди.
Изоҳ (0)