• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида энергетик самарадор уйлар қурилади

    25 август куни Ўзбекистон Давлат архитектура ва қурилиш қоʻмитаси, БМТ Тараққиёт дастури томонидан Глобал экологик фонди гранти асосида амалга ошириладиган «Ўзбекистонда энергия самарадорлиги юқори бўлган қишлоқ турар-жой бинолари қурилишини ривожлантиришга кўмаклашиш» янги лойиҳаси расмий ишга туширилди. Бу ҳақда «Дарё»га БМТ Тараққиёт дастури матбуот хизмати маълум қилди.

    Фото: БМТ Тараққиёт дастури матбуот хизмати

    Фото: БМТ Тараққиёт дастури матбуот хизмати

    Лойиҳани амалга оширишда вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари ва жойлардаги ўзини ўзи бошқариш идоралари, илмий ва таълим муассасалари, банклар, лойиҳалаш ва қурилиш ташкилотлари, қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи корхоналар, нодавлат ташкилотлар ва бирлашмалар ҳамда фуқаролик жамияти вакиллари ва лойиҳа доирасида намунавий ишлар амалга оширилиши белгиланган Тошкент, Фарғона, Андижон, Наманган, Хоразм, Бухоро ва Жиззах вилоятларидаги қишлоқ фуқаролар йиғинлари аҳолиси қатнашиши кўзда тутилган.

    Лойиҳа 2017–2022 йилларда амалга оширилади ҳамда Глобал экологик фонди ва БМТТД томонидан 6,3 миллион доллар миқдорда техник кўмак ажратилиши белгиланган.

    Фото: БМТ Тараққиёт дастури матбуот хизмати

    Фото: БМТ Тараққиёт дастури матбуот хизмати

    Ўзбекистонда, БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенциясига тақдим этган учинчи миллий хабарномасига мувофиқ, бинолар секторида энергиянинг катта қисми истеъмол қилинади — уйлар ва нотурар жойларда ёқилғи ёндирилиши натижасида ҳавога чиқариладиган иссиқхона газларининг умумий улуши 1990 йилдаги 18 фоиздан 2012 йилда 44 фоизга ўсган. Бунга сўнгги 20 йил мобайнида аҳоли сонининг ўсиши, турар жой фонди майдонининг ошиши ва инфратузилмани ривожланиши натижасида ёқилғи истеъмоли ўсиб бориши асосий сабаб бўлди.

    2016 йилнинг охирида Ўзбекистон Президенти томонидан 2017–2021 йилларда Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида такомиллаштирилган намунавий уйлар лойиҳалари асосида арзон турар жойлар қуриш бўйича янгиланган дастур қабул қилинди. Дастурда энергия самарадорлиги юқори ва паст углеродли биноларни қуриш учун истиқболли имкониятларни очадиган янги йўналишлар ва вазифалар белгиланди, бу эса энергияни кўпроқ тежашга ва иссиқхона газларини ҳавога чиқарилишини, яъни атроф муҳитга салбий таъсирни қисқартиришни таъминлайди.

    «Республика энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергетикани ривожланитриш соҳасида улкан салоҳиятга эга ва бу салоҳиятни яхшилаб ўрганиш ва ундан тўғри фойдаланиш даркор. Шунинг учун биз қўшма лойиҳамизни муваффақият билан амалга оширилишидан жуда ҳам манфаатдормиз, жумладан, БМТТДдек ҳамкоримиз ва миллий ташкилотлар билан биргаликда энергия самарадорлигини ошириш ва қишлоқлардаги қурилишларда янада кўпроқ энергия тежаш масалаларини ҳаётга татбиқ этиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширамиз», — деди Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шуҳратхўжа Ҳошимов.

    Лойиҳа тўртта компонентдан иборат. Биринчи компонент доирасида қишлоқларда уйларни сотиб олиш учун яшил ипотека кредитлаш механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш режалаштирилган. Ишлаб чиқаришнинг маҳаллий моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва энергия самардорлиги юқори қурилиш материалларидан ҳамда қайта тикланувчи энергетика тизимларидан (биноларнинг ёритиш тармоқлари учун фотоэлектрик станциялар) ва энергетик самарадор ва паст углеродли қишлоқ уйларини лойиҳалаш ва қуришдаги салоҳиятдан фойдаланиш лойиҳа иккинчи компонентининг асосий вазифаси бўлади. Учинчиси меъёрий-ҳуқуқий базани, жумладан, янги энергия самарадорлиги юқори қишлоқ уйларини ва қишлоқ аҳоли пунктларини қуриш ва улардан фойдаланишга тегишли бўлган қурилиш меъёрлари ва қоидаларини такомиллаштиришга бағишланади. Тўртинчи компонент маркетинг воситаларини жорий қилиш ва ривожлантиришга, энергия самардорлиги юқори ва паст углеродли қишлоқ уйларининг афзалликлари ва фойдалари ҳақида жамоатчиликни хабардорлигини оширишга йўналтирилган. Шундай қилиб, экологик яшил қурилиш тамойилларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ уйларини қуришнинг сифат стандартларига янгича ёндашув Ўзбекистондаги қишлоқ жойларда барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида яна бир қадамни ташлаш имконини беради.

    25.08.2017, 20:23   Изоҳ (0)   7769
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Кийинишидан вилоятликка ўхшаш шахс»ни қидирган Тошкент ИИББ, журналистларни «қишлоқи» деб атаган ЎФФ ходими, Нурафшонга айланган Тўйтепа ва куннинг бошқа муҳим ха...

    25.08.2017, 20:19

    Президент фармони билан бир қатор ўзбекистонликлар давлат мукофотлари билан тақдирланди

    25.08.2017, 20:09

    Сенат Ўзбекистон Олий суди таркибига киритилган ўзгаришларни тасдиқлади

    25.08.2017, 19:53

    Шавкат Мирзиёев Краснодардаги ЙТҲ муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди

    25.08.2017, 19:02

    Абдулазиз Комилов Латвиянинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди

    25.08.2017, 18:49

    Ўзбекистонда ТИВда Хитой элчиси билан икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

    25.08.2017, 18:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45

    Сирдарёда Lacetti ва автобус тўқнашувида бир киши ҳалок бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 22:35

    Сунъий интеллект шантаж қилиш, ёлғон гапириш, фитна уюштириш ва ҳатто таҳдид қилишни ўрганиб олди

    Лайфстайл | 30 июн, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.