Футбол бўйича Қирғизистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Александр Крестинин маҳаллий нашрлардан бирига интервью берди, деб ёзди «Championat.asia» нашри. Бу вақтга келиб унинг бўлажак рақиби ҳисобланган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян жим.
Журналист саволига жавоб қайтарган Крестинин Ўзбекистонга қарши учрашув нима учун кераклиги ҳақида айтиб ўтган ва беллашувнинг ёпиқ эшиклар остида ўтиши ҳар икки томон учун муҳимлигини таъкидлаган.
Ўзбекистон термаси анча жиддий рақиб, яхши даражадаги жамоа. У мундиалга йўл олиш учун даъвогар. Жамоанинг мураббийлар штаби бўлажак учрашувларга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Ўзбекистоннинг бизга қарши ўйин учун ўз вазифа ва режаси бор. Бизда эса ўзимизники.Футболи ривожланган мамлакат терма жамоалари расмий ўйинларга нима сабабдан ёпиқ эшиклар остида тайёргарлик кўрмаслиги ва умуман бу қоида қаерда ёзиб қўйилгани борасида Крестинин тушунтириш бермаган. Шунингдек, мухлисларсиз футбол нимаси билан анча жиддий ва қайноқ ҳароратли бўлиши ҳақида айтмаган.Ўйин ёпиқ эшиклар остида ўтади. Яъни, мухлисларсиз. Бу ҳар иккала жамоага ҳам керак. Чунки ҳар иккала терма расмий ўйинларга тайёргарлик кўрмоқда. Шу боисдан ҳам беллашув анча жиддий ҳамда қайноқ ҳарорат остида ўтиши аниқ. Бу ўртоқлик баҳси ҳар иккала терма жамоа учун фойдали.
Александр Крестинин, Қирғизистон термаси бош мураббийи
Ўзбекистон — Қирғизистон ўйини 25 август куни «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади. Беллашув натижаси ошкор қилинмаса, ажабланиш йўқ.
Изоҳ (0)