Германия полицияси АҚШ президенти Дональд Трампнинг боши шаклидаги беш мингта экстази таблеткаларини мусодара қилди. Бу ҳақда, BBC’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Таблеткаларнинг бир томонида Трампнинг боши тасвирланган, бошқа томонидан унинг фамилияси ёзилиб, юлдузлар ва №1 рақами билан безатилган
Наркотиклар Оснабрюк шаҳри (Қуйи Саксония ери) полицияси томонидан фургон текширилаётганида аниқланди. Фургон ичида 51 ёшли Австрия фуқароси ва унинг 17 ёшли ўғли бор эди. Улар Германияга Нидерландиядан кириб келган бўлиб, наркотиклар ўша ердан етказилгани тахмин қилинмоқда.
Мусодара қилинган юкнинг умумий қиймати 47 минг долларга баҳоланмоқда.
Фургонда бўлган ота-ўғил ҳибсга олинди.
Изоҳ (0)