Президентнинг “Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024 йилнинг охиригача “Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖдаги 75,2 фоиз, “Деҳқонобод калий заводи”даги 100 фоиз давлат улуши оммавий савдога чиқарилади.
Бундан ташқари, 7 та йирик компаниядаги улушлар профессионал консултантларни жалб қилган ҳолда, халқаро бозорда оммавий савдоларга чиқарилади.
Шу билан бирга, Навоий КМК, Олмалиқ КМК, “Ўзбекгидроэнерго” ва “Ўзбектелеком” АЖ акцияларининг ҳам 5 фоизгача қисми бирламчи (IPO) ёки иккиламчи (SPO) оммавий таклиф воситалари орқали халқаро фонд бозорларига чиқарилади.
Апрель ўрталарида Шавкат Мирзиёевга 2024 йилги хусусийлаштириш дастури ва унинг ижросини самарали ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида ахборот берилганди. Ўшанда давлат активлари 3 ойда сотилмаса, (Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари бундан мустасно) уларнинг бошланғич баҳоси 10 фоизгача босқичма-босқич пасайтирилиши маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)