Жорий йилнинг 18 августдан 19 августга ўтар кечаси, тахминан, соат 23:55 ларда «Қамчиқ» махсус қидирув-қутқарув бошқармаси навбатчи диспетчерига Ангрен шаҳрида яшовчи фуқаро Х.С томонидан уйининг эшиги очилмаётганлиги ва уй ичида ўғли беҳуш ётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди.
Мазкур мурожаатга асосан, «Қамчиқ» махсус қидирув-қутқарув бошқармасининг қутқарувчилари зудлик билан белгиланган манзилга этиб борди. Вазият ўрганилганда, ҳақиқатдан ҳам уй ичида 25 ёшлар атрофидаги йигит беҳуш ётганлиги аниқланди. Тезкор саъй-ҳаракатлар натижасида, ичкаридан ёпилиб қолган эшик махсус асбоб-анжомлар ёрдамида очилди ва беҳуш бўлган фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.
Изоҳ (0)