Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Россия Федерация кенгаши раиси ўринбосари Иляс Умаханов бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Суҳбатда икки давлат қонунчилик органлари ўртасидаги мунтазам алоқаларнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон—Россия парламентлараро ҳамкорлик комиссиясининг бўлажак йиғилишига тайёргарлик жараёни амалий жиҳатдан муҳокама қилинди.
Учрашувда Россиянинг муваққат ишлар вакили Вадим Митрофанов иштирок этди.
Изоҳ (0)