Наманган вилоятида ўтказилаётган «Қидирув» тадбирлари давомида содир этган жиноятлари учун қидирувда бўлган шахслар аниқланмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.
Наманган шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида шаҳар ҳудудида товламачилик ва безорилик жиноятларини содир этиб, жиноий жавобгарликдан яширинган ва қидирувда бўлган Наманган шаҳар, Охунбобоев кўчасида яшовчи, 1986 йилда туғилган Баҳром Шерматов (исм-шариф шартли) қўлга олиниб, тергов идораларига топширилди.
У энди белгиланган тартибда қонун олдида жавоб беради.
Изоҳ (0)