Самарқанд вилоятида бир қанча туманлар ҳамда марказ — Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгартирилди. Қарорлар 21 август куни халқ депутатлари вилоят кенгаши йиғилишида тасдиқланди, деб хабар беради «Газета.uz».
Жумладан, Булунғур туманининг собиқ ҳокими Фурқат Раҳимов Воҳид Раҳимов ўрнига Самарқанд ҳокими этиб тайинланди. Воҳид Раҳимов, ўз навбатида, Пахтачи тумани раҳбарига айланди.
Баҳодир Баҳромов Булунғур тумани ҳокими бўлди. Муқаддам у Самарқад ИББ бошлиғи вазифасини бажариб келаётган эди.
Самарқанд тумани ҳокими этиб мансабидан озод этилган Ботир Қодиров ўрнига Шуҳрат Жамолов тайинланди. Илгари у Давлат солиқ қўмитаси қошидаги Республика ахборот-консультацион маркази минтақавий бўлинмаси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаётган эди.
Тайлоқ тумани ҳокими лавозимини Пўлат Аҳмедов ўрнига Баҳодир Саъдуллаев эгаллади. Бунга қадар у Каттақўрғон тумани ҳокими эди, 2003–2013 йилларда эса Самарқанд тумани ҳокими бўлган.
«Ўзпахтаёғ» компанияси таркибига кирувчи «МТ-Инвест Импекс» компанияси раҳбари Музаффар Ҳошимов Каттақўрғон туманининг янги ҳокими бўлди. Самарқанд шаҳри ҳамда вилоятнинг бир қанча туманлари ҳокимлари ўзгарди
Самарқанд вилоятида бир қанча туманлар ҳамда марказ — Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгартирилди. Қарорлар 21 август куни халқ депутатлари вилоят кенгаши йиғилишида тасдиқланди, деб хабар беради «Газета.uz».
Жумладан, Булунғур туманининг собиқ ҳокими Фурқат Раҳимов Воҳид Раҳимов ўрнига Самарқанд ҳокими этиб тайинланди. Воҳид Раҳимов, ўз навбатида, Пахтачи тумани раҳбарига айланди.
Баҳодир Баҳромов Булунғур тумани ҳокими бўлди. Муқаддам у Самарқад ИББ бошлиғи вазифасини бажариб келаётган эди.
Самарқанд тумани ҳокими этиб мансабидан озод этилган Ботир Қодиров ўрнига Шуҳрат Жамолов тайинланди. Илгари у Давлат солиқ қўмитаси қошидаги Республика ахборот-консултацион маркази минтақавий бўлинмаси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаётган эди.
Тайлоқ тумани ҳокими лавозимини Пўлат Аҳмедов ўрнига Баҳодир Саъдуллаев эгаллади. Бунга қадар у Каттақўрғон тумани ҳокими эди, 2003–2013 йилларда эса Самарқанд тумани ҳокими бўлган.
«Ўзпахтаёғ» компанияси таркибига кирувчи «МТ-Инвест Импекс» компанияси раҳбари Музаффар Ҳошимов Каттақўрғон туманининг янги ҳокими бўлди.
Изоҳ (0)