Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна салкам 28 сўмга қимматлади
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 22 август санасидан кучга кирадиган янги қийматларини эълон қилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон24» хабар бермоқда.
Янги курсга кўра, 1 долларнинг қиймати 4182 сўм 30 тийинни ташкил қилмоқда. Доллар ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 27 сўм 94 тийинга қимматлади.
Ўтган ҳафтада ҳам деярли шундай сумма қайд этилганди.
1 евро қиймати 31,66 сўмга ошиб, 4927 сўм 15 тийинга етди.
1 Россия рубли 70, 46 сўм этиб белгиланди, бу ўтган ҳафтага нисбатан 1, 44 сўмга кўп. 1 фунт стерлинг эса 19, 72 сўмга пасайиб, 5381 сўм 37 тийинни ташкил қилди.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар