Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ислом Каримов номидаги фонд Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси билан ҳамкорликда атоқли ўзбек адиби Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романининг инглиз ва француз тилларига таржимасига бош-қош бўлмоқда. Бу ҳақда фонднинг Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилинди.

Фото: Facebook / Islam Karimov Foundation

Фото: Facebook / Islam Karimov Foundation

«Ислом Каримов номидаги Фонд маданий-маърифий ва илмий оммабоп манбалар ҳамда ўзбек адабиёти дурдоналарини таржима қилиш ва чоп этишга грант ажратиш орқали Ўзбекистоннинг бой маданий меросини асраш ва тарғиб этишга ҳисса қўшиб келмоқда», — дейилади хабарномада.

Ўзбек романчилик мактабининг илк намунаси саналган мазкур асар ХХ аср ўзбек адабиётининг чинакам дурдонаси дея эътироф этилган. Салкам бир аср аввал ёзилган роман ҳали-ҳамон ўзбек адабиётининг энг кўп ўқиладиган асарлари сирасига киради.

«Ўзбекистоннинг миллий маънавий бойлигига айланган ‘Ўткан кунлар’ романи хорижлик ўқувчилар орасида ҳам ўз мухлисларига эга бўлса ажаб эмас. Айни чоғда асар хориж ўқувчисини ўзбек халқининг маънавий олами, юксак бадиий тафаккури ва умрбоқий қадрият ва анъаналарига ошно этади», — маълум қилди фонд вакиллари.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи