АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Туркиядаги Инжирлик авиабазасида турган учувчисиз учиш қурилмаси Сурия чегарасига яқин ҳудудда ҳалокатга учради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, дрон Шонлиурфа вилоятининг Йўлбилан қишлоғи ҳудудидаги маккажўҳори даласига қулаган. Ҳеч ким жабрланмаган.
Инжирлик базаси сайтида маълумот тасдиқланди. Расмий ахборотда аниқлаштирилишча, MQ-1 Predator русумли дрон қулаган. Воқеа сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)