Ўзбекистон бозорлари ва дўконларидаги расталарда яна Россиянинг Тюмен вилоятидан келтириладиган картошкалар жой олиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон24» хабар берди.
Тюмен вилояти ахборот хизматига кўра, «КРиММ» агрофирмаси Ўзбекистонга яна бир туркум сабзавотларни экспорт қилади. Ҳозирда агрофирмада қўл меҳнати билан қадоқлаш ишлари бошлаб юборилган, чунки техника картошка навларига зиён етказиши мумкин.
Маълумот учун, жорий йил баҳор фаслида Ўзбекистонга 600 тонна «Розара» ва «Рэд Скарлет» номли картошка навлари олиб келинганди.
Изоҳ (0)