Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шимолий Корея ядро қуроли, АҚШ билан биргаликда Пхеньянга қарши ҳарбий ҳаракатларга жалб этилмаган бўлса, бошқа давлатлар учун таҳдид туғдирмайди. Бу ҳақда КХДРнинг марказий газетаси «Нодон синмун» маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: AP

Фото: AP

Нашр Шимолий Кореянинг ядро қуролларини ривожлантиришга қаратилган ҳаракатлари «АҚШнинг ядро урушини бошлашга қаратилган телбаларча қадамларини тийиш»ни мақсад қилганлигини таъкидлади.

Шарҳда Вашингтоннинг КХДР таҳдиди ҳақидаги баёнотлари бўрттирилгани ва мамлакат «АҚШ томонида Пхеньянга қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмаётган бўлса, бошқа давлатларга зарба бермаслиги» билдирилган.

Шунингдек, газета КХДРнинг барча ракета ва ядро ишланмалари очиқ олиб борилаётгани ва бу Корея ярим оролида урушни олдини олишга қаратилган уринишларнинг бир қисми эканлигига урғу берди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Германияда авиация ходимлари иш ташлаши туфайли Uzbekistan Airways Франкфуртга парвозни бекор қилди
Маҳаллий
Бухорода бир қанча оилавий боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди 
Иқтисодиёт
Навоийда ўсиш, Тошкентда қисқариш: ҳудудларда товарлар экспорти ҳажми қандай бўлмоқда?